Солиқ билимдонлари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида “Солиқ билимлари – ёш авлодга” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир ёшлар ўртасида солиқ маданиятини шакллантириш, уларнинг иқтисодий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда солиқларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақидаги тушунчаларини кенгайтиришга қаратилди.
Танловда 5–11-синф ўқувчилари иштирок этиб, солиқларнинг мамлакат иқтисодиёти барқарорлиги, юрт тинчлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашдаги аҳамиятига оид билим ва ижодий қобилиятларини намоён этди.
Кўрик-танлов уч йўналиш — иншо, расм ва видеороликлар бўйича ўтказилди.
[gallery-27894]
Натижаларга кўра, иншо йўналишида Асака туманидаги 13-мактаб ўқувчиси Моҳичеҳра Собирова биринчи ўринни эгаллади. Расм йўналишида Марҳамат туманидаги 10-мактаб ўқувчиси Солиҳа Абдумухторова ғолиб деб топилди. Видеороликлар йўналишида эса Избоскан туманидаги 5-мактаб ўқувчиси Хосиятхон Иброҳимова энг юқори натижани қайд этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА