Солиқ тўлашни кечиктирманг
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида бюджет даромадлари ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажариш ҳамда солиқ қарзларини ундириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида бюджет даромадлари ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажариш ҳамда солиқ қарзларини ундириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи М.Пардаев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига, ишбилармонлик муҳити янада яхшиланишига замин яратаётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг реал даромадларини ошириш мақсадида қатор солиқ ва мажбурий тўловлар ставкалари пасайтирилди. Қонун ҳужжатларига асосан берилган имтиёзлар муддати узайтирилди. Жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси беш фоиз қилиб белгиланди. Жисмоний шахслар даромадларига солиқ юки ҳам пасайтирилди.
Йиғилишда мазкур енгилликлар бюджет даромадлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тушумлар бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилишида асосий манба бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бюджет даромадлари ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган “Солиқ қарзини суд ижро ҳужжатлари асосида ундириб олиш бўйича Суд департаменти ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш тўғрисида”ги қарор асосида фаолият олиб борилмоқда.
Бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларидан солиқ қарзи мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг масъулиятини янада ошириш орқали муддатида тўланмаган тўловлар миқдорини қисқартириш мақсадида қарздорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилаётир.
Авваллари кирим қилинмаган товарларни сақлаганлик учун унинг қиймати миқдорида жарима қўлланилган бўлса, Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар натижасида ҳозир жарима миқдори камайтирилган. Хусусан, кирим қилинмаган товар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима солинади. Бу имконият солиқ қарздорлиги ҳосил бўлишига, шунингдек, корхоналарнинг банкротлик ҳолатига тушиб қолишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Йиғилишда солиқ қарзларини ундириш, солиқ тўловчиларнинг тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида қилиниши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланди.