Солар оқова сувларни тозалаш иншооти фаолияти ўрганилди
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туман партия ташкилоти ҳамда туман “Ўзсувтаъминот” бўлими вакиллари иштирокида Солар оқова сувларни тозалаш иншооти фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.
Мутасаддилар томонидан иншоотнинг жорий фаолияти, иш самарадорлиги ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тақдимот қилинди. Шунингдек, иншоотнинг ҳудуддаги экологик ҳолатга таъсири, оқова сувларни тозалаш сифати ҳамда мавжуд инфратузилманинг техник ҳолати атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, тизим фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан юқори турувчи ташкилотларга тегишли таклиф ва тавсиялар киритилиши белгилаб олинди.
***
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олга Литвинова ва Экологик партия Миробод туман ташкилоти раиси Дилдора Мавлонова туман спорт ва соғлиқни сақлаш объектларини ўрганди.

Жумладан, депутатлар Оксана Чусовитина номидаги гимнастика мактаби ёш гимнастлар марказида бўлдилар. Бу ерда халқаро стандартлар асосида таълим ва машғулотлар ташкил этилган, замонавий жиҳозлар мавжуд, малакали мутахассислар фаолият юритади. Мактабдаги ўқувчилар 175-мактабда умумтаълим фанлари билан бирга икки хорижий тилни ўрганади.

Шунингдек, 400 дан ортиқ ўқувчи спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича тайёрланади. Имконияти чекланган спортчилар Паралимпия ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашмоқда.
М.Комилова,
ЎзА