Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Наврўзобод маҳалласида “Тошкент ёшларни севади” шиори остида туман хокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “5000 қадам акцияси” бўлиб ўтди.
Йигит-қизларда юртимизда кечаётган ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш, ташаббускор ва истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларнинг илм-фан, ижод, маданият ва санъат, спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда уюшмаган ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда 1000 нафардан ортиқ ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Шунингдек, Юнусобод туманидаги "Ботаника" боғида ҳам 1200 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида мазкур акция давом этди.

Акция якунида ёшлар учун гала-концерт дастури намойиш этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА