“Соғлом ҳаёт сари бир қадам” (+видео)
“Соғломлаштириш ойлиги” доирасида кенг кўламли соғломлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур ойлик доирасида аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, жисмоний фаолликни оширишга қаратилган қатор оммавий тадбирлар ташкил этилмоқда. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган тиббий ислоҳотлар – аҳолига яқин, сифатли ва профилактикага йўналтирилган тиббий хизматлар тизимини шакллантириш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
Шу муносабат билан, 2025-йил 3-май куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги истироҳат боғида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирокида оммавий юриш марафони ташкил этилди. Тадбир Чилонзор тумани ҳокимлиги ташаббуси ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилди.
“Соғломлаштириш ойлиги” доирасидаги бундай тадбирлар нафақат соғлиқни мустаҳкамлашга, балки ижтимоий фаоллик ва ижобий кайфиятни оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Бу эса соғлом жамият сари ташланган яна бир муҳим қадамлардан биридир.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/vKqMGNRzshw" title="“Sog`lom hayot sari bir qadam”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ф.Яхшибоева, Ё.Мелибоев, А.Аҳмедов (видео), ЎзА