Сирдарёлик ёш китобхон “Спарк” билан тақдирланди
Тошкент шаҳрида "Ёш китобхон" танловининг 15-19 ёш тоифаси доирасида мамлакат босқичи ўтказилди. Республикамизнинг 14 та ҳудудидан жам бўлган иштрокчилар бешта шарт бўйича баҳслашди.
Якуний натижаларга кўра, Сирдарё вилояти вакили, Гулистон давлат университети талабаси Ёрқинжон Ҳайитбоев 366,1 балл тўплаб фахрли 1-ўринни қўлга киритди. У Президент совғаси – “Спарк” автомобили билан тақдирланди. Иккинчи ўринни Андижон вилояти вакили Дилнавоз Неъматуллаева эгаллади.

У 362 балл тўплаб 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Учинчи ўринга сазовор бўлган Самарқанд вилояти вакили Маржона Турсунмуротова 286,9 балл тўплаб 30 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Ғолибларга диплом, танлов статуэткалари тантанали равишда топширилди. Танловда фаол иштрок этган иштирокиларга ҳам 10 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА