Сирдарёлик ИИБ ходимлари Хоразмда
Сирдарё вилояти ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан ички ишлар органлари ходимлари учун қадимий ва навқирон Хоразм вилоятига уч кунлик саёҳат уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш Концепцияси”да Ички ишлар органларида амалга оширилиши лозим бўлган 5 та устувор вазифа белгилаб берилган бўлиб, унда ходимлар ўртасида маданий тадбирларни амалга ошириш вазифалари ҳам кўзда тутилган.
Ушбу саёҳат Концепция талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 14 июндаги “Ички ишлар органлари ходимлари учун “Хивадан Қўқонгача” шиори остида маданий саёҳат тадбирларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан уюштирилди.

Саёҳат давомида Кўҳна арк – Хиванинг ўзига хос кўриниши, муқаддас қадамжолари, меъморий обидалари кўҳна шаҳарнинг минг йиллик тарихи билан танишилди.
Ташкил этилган тадбир давомида, Сирдарёлик ИИБ ходимлари мамлакатимизнинг бой ўтмиши, маънавий қадриятлари ва анъаналарига гувоҳ бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари саёҳат давомида шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари, истиқлол йилларида бунёд этилган иншоотлари билан яқиндан танишди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА