Сирдарёда ижодкорлар шарафланди
Гулистон шаҳрида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.
Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичига пухта тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан юқори савияда ўтказишга жиддий эътибор қаратилганлиги, танловни якунлаш жараёнида Низом талабларига тўлиқ риоя этилганлиги, танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари, адолат мезонларига қатъий амал қилинган ҳолда баҳолаганлиги таъкидланди.
Бу йилги танловга вилоят ижод аҳли бешта йўналиш бўйича 415 та ижодий иши билан иштирок этган. Барча номинациялар бўйича иштирокчиларнинг ижодий ишлари холис баҳоланди.


Танлов натижаларига кўра, “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” номинацияси бўйича "Янги Сирдарё" газетаси бўлим бошлиғи Баҳром Боймуродов 1-ўрин, "Новая Сырдарья" газетаси бўлими ходими Тўлқин Ахмадалиев 2-ўрин, "Янги Сирдарё" газетаси мухбири Хуршида Нишонова 3-ўрин, “Телерадио ижодкорларининг материаллари” йўналишида вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири Муқаддас Ҳакимова 1-ўрин, радио муҳаррирлари Соҳиба Ўралова 2-ўрин ва Малика Исаева 3-ўрин, “Интернет журналистикаси” йўналишида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ғулом Примов 1-ўрин, Санитария эпидимиалогия қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси матбуот котиби Сарвиноз Ўралова 2-ўрин, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Хуршида Юсупжонова 3-ўрин, “Журналистлар томонидан нашр этилган публицистик мавзудаги китоблари учун” йўналиши бўйича "Университет овози" газетаси бош муҳаррири Мунаввар Пардаев ва "Ишонч" газетасининг Сирдарё вилояти мухбири Баҳор Холбековалар 1-ўрин, фахрий журналист Абдураззоқ Бурлиев 3-ўрин, “Тасвирий санъат, фото асарлар ва дизайн ишлари” йўналиши бўйича дизайнер Улбўсин Атабоева 1-ўрин, Гулистон шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат бўлими ўқитувчиси Турсунмурод Мусурмонов 2-ўрин, "Янги Сирдарё" "Новая Сырдарья" газеталари дизайнери Елена Кулшина 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Ғолибларга Сирдарё вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.
Ш.Суяров, ЎзА