Синхрон сузувчиларимиз яна шоҳсупада
Россиянинг Қозон шаҳрида синхрон сузиш бўйича халқаро мусобақа давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида ҳам спортчиларимиз муваффақиятга эришди.
Жумладан, мусобақада Райҳона Эргашева, Юлия Лиманова, Жасмина Қодирова, Сабина Маҳмудова, Рухсорахон Саидалиева, Элизаветта Афанасьева, Самира Агзамова ҳамда Сафина Жўраева каби вакилларимиз жамоалар ўртасидаги баҳсларда кумуш медаль совриндори бўлди.
Бундан ташқари катталар ўртасидаги яккалик мусобақада Диана Онкес ҳам кумуш медални қўлга киритди. Анна Вашенко эса бронза медали соҳибаси бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА