Сингапурда тиббий ниқоблар бепул тарқатилмоқда
"5 апрелдан 12 апрелгача уй манзили бўйича рўйхатдан ўтган аҳоли киши бошига бир дона кўп марта ишлатиладиган тиббий ниқобни олиши мумкин " – дейилади хабарда.
Сингапур ҳукумати ўтган якшанбадан бошлаб кўп марта ишлатиладиган тиббий ниқобларни аҳолига бепул тарқатишни бошлади, дейилади ҳукумат сайтида эълон қилинган хабарда.
"5 апрелдан 12 апрелгача уй манзили бўйича рўйхатдан ўтган аҳоли киши бошига бир дона кўп марта ишлатиладиган тиббий ниқобни олиши мумкин " – дейилади хабарда.
Хабарда таъкидланишича, кўп марта ишлатиладиган ниқобларни “йиртилиб томом бўлгунга қадар” ишлатиш мумкин.
"Кўп марта ишлатиладиган ниқобларни тақиб юриш, ҳатто улар жарроҳлар тақадиган инқоблар даражасида бўлмаса-да, айрим асосий ҳимояларни таъминлаши мумкин. Ушбу чора жарроҳлик ниқобларини тежаш имконини беради. Чунки, улар биринчи навбатда, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун керак, тиббий ниқобларнинг глобал миқёсда етишмовчилигини ҳам эсдан чиқармаслик лозим ", - дея таъкидланади ҳукумат сайтида тарқатилган хабарда.
Сингапур ҳукумати фуқароларни ўз уйларида қолишга, бир уйда яшаётган оила аъзоларидан ташқари, ҳеч ким билан учрашмасликка чақирмоқда. Жуда зарур бўлмаса кўчага чиқмаслик тавсия этилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда коронавирусга чалинганлар сони 1 минг 189 нафарга етган.