Сингапурда Sinovac вакцинаси билан эмлаш бошланди
Сингапурда илк бор аҳолини COVID-19 га қарши Sinovac Biotech вакциналари билан эмлаш бошланди, деб хабар берди euronews.
Хусусий клиникалар Хитойда ишлаб чиқарилган препаратга талаб катта эканини айтмоқда.
Таъкидлаш керак, Сингапурда 5,7 миллионлик аҳолининг деярли ярми Pfizer-BioNTech ва Moderna компаниялари ишлаб чиқарган вакцина билан эмланган.
Sinovac вакцинаси клиник тадқиқотларда симптоматик касалликка қарши 51 фоиз самарадорликни кўрсатган.
Аммо ҳафта бошида қўшни мамлакат Индонезияда 350 дан зиёд тиббиёт ходимлари ушбу препарат билан эмланган. Хабарларга кўра, коронавирусни юқтирганлар ва ўнлаб беморлар касалхонага ётқизилгани ҳақида огоҳлантириш берилган.
Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлигининг айтишича, аллергик реакция ёки анафилакси билан касалланганлар, шунингдек, иммунитети паст бўлган шахслар вакцина қабул қилмаслиги керак.
Июнь ойи бошида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Sinovac вакцинасидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш тўғрисидаги қарор чиқарган эди. Шундан сўнг, Сингапурда Sinovac вакцинасини хусусий муассасалар орқали олиб киришга рухсат берилди.