Синдоров Накамурани енгиб, етакчилигини мустаҳкамлади
Номзодлар турнирининг 5-турида Жавоҳир Синдоров жаҳоннинг иккинчи рақамли шахматчиси Ҳикару Накамурани доғда қолдирди.
АҚШ вакили оқ доналарда ўйнаганига қарамасдан ҳамюртимиз Синдоровнинг қаршилиги олдида ожиз қолди ва мағлубиятини тан олди.
Мазкур ғалабадан кейин Жавоҳир Синдоров 4,5 очко жамғарган ҳолда Номзодлар турниридаги етакчилигини янада мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.

Эътиборли жиҳати, Синдоров ушбу муваффақияти эвазига жаҳон рейтингида бешинчи ўринга кўтарилишга эришди.
Т.Рўзиев, ЎзА