Сифатли тиббий хизмат – саломатлик гарови
Кейинги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг роли ортаётгани тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш имконини бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги “Раъно” хусусий клиникаси тадбиркор Истам Файзуллаев ташаббуси билан 2020 йилда ташкил этилган. Ҳозирда мазкур замонавий диагностика ва даволаш муассасасида 10 нафар мутахассис томонидан аҳолига лор, кардиология, эндокринология, УТТ хизматлари кўрсатилмоқда. Лаборатория хоналари илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Стационар шароитда даволанувчи беморларга 6 кишилик махсус койкалар ташкил этилган.
[gallery-2663]
Клиникада кунига ўртача 30-40 кишига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА