Швеция мудофаа бюджетини ЯИМнинг 2 фоизигача оширади
Швеция ҳукумати мудофаа бюджетини ЯИМнинг 2 фоизигача оширишга қарор қилди.
Бу ҳақда Швеция бош вазири Магдалена Андерссон маълум қилди.
Швециянинг мудофаа қобилияти сезиларли даражада мустаҳкамланади, — деди Магдалена Андерссон. Ҳарбий мудофаа учун ажратмалар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача кўтарилади ва биз бунга амалда имкон қадар тезроқ эришамиз.
Швеция 2021-2025 йиллар учун ҳарбий маблағларни 27,5 миллиард кронга (3,11 миллиард доллар), яъни аввал режалаштирилганидан 40 фоизга оширди.
2014-2025 йиллар мобайнида ўсиш 85% ни ташкил этиши режалаштирилган, бу 1950 йиллардан буён энг катта ўсиш бўлиши кутилмоқда.
Улуғбек Маҳмирзаев