Шоҳимардон: “Қарс” икки қўлдан чиқади (+видео)
Шоҳимардон Ўзбекистоннинг энг гўзал қишлоқларидан бири. Унинг пурвиқор тоғлари, тезоқар дарёлари, кислородга бой арчазорлари ҳаммани ҳамиша мафтун этиб келган. Айниқса, меҳмондўст аҳолисини айтмайсизми. Аммо...
Аммо сўнгги пайтда Шоҳимардонга бориш учун чегаралардан ўтиш мушкул бўлиб қолганди. Шунда икки давлат президентларининг якдил қарори билан чегара ўтказиш-назорат постлари туну-кун, яъни 24 соат ишлайдиган бўлди қолди.
–24 соат фаолият юритиши жорий этилмасдан олдин ўтишга қийналардик, чегарада 4-5 соат қолиб кетар эдик, – дейди ҳайдовчилардан бири Давлатжон Ҳамидов. –Ҳозир қийинчиликсиз ўтяпмиз.

–Биз Хоразмданмиз. Зиёрат ва дам олиш учун келдик. Лекин келишдан олдин хавотирга тушган эдик, – дейди сайёҳ Зухра Шарипова. –Президентимизга раҳмат, чегарани 24 соат ишлайдиган қилиб қўйгани учун. Қийналмасдан осон ўтдик.
Бундай енгилликларнинг асосли сабаблари бор эди.

–Бир кунда “Оққия” божхона пунктидан 6500-7000 минг фуқароларга хизмат кўрсатиб келяпмиз. 24 соат ишлашга ўтишимиз муносабати билан шахсий таркибимиз сони оширилиб, қўшимча техник воситалар ажратилди, – дейди “Оққия” ўтиш-назорат пункти божхона хизмати раҳбари Дониёр Ғаниев.
Ҳа, бу Шоҳимардонга кираверишнинг Ўзбекистон ҳудудидаги “Оққия” пости манзаралари эди.

Телефонда олинган бу тасвирлар эса ундан 10-15 метр қуйида, Қирғизистон республикаси ҳудудидаги “Оққия” чегара назорат-ўтказиш пункти кўринишларидир. Шахсан, мен ва тасвирчимиз Қирғизистон чегара пункитига кириш учун бир ярим соат, чегара ҳудудида рўйхатдан ўтиш учун яна бир соат вақт сарфлардик. Аммо Қирғизистон ҳудудида журналистик фаолият юритишга рухсатномамиз йўқлиги учун улардан изоҳ сўрай олмадик. Ўзбекистоннинг айнан шу ердаги чегара пункти туну-кун узлуксиз ишлайдиган бўлгач, юқорида айтилганидек, қўшимча иш ўринлари очилиб, масъул мутахассис ва техник воситалар ажратилган. Қирғизистонлик чегарачилар билан норасмий суҳбатимизда улар таъкидлашича, иш вақти 24 соатга ўтказилган-у, лекин...

Сиз иккиланмай Шоҳимардонга дам олгани келаверинг. Ҳар холда икки давлат чегара ўтказиш-назорат пунктлари туну-кун узлуксиз ишлайди. Ўзбекистон чегара – назорат пунктларида эса муаммоингиз бўлмайди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/MQ_K9voTN38?si=8L7VDRMkiPfeubMc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА