ШҲТ Эронга ҳужумни қоралади
2026 йил 14 сентябрь куни Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, тадбирда Ўзбекистон, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистон делегациялари ҳамда тузилма Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
Аъзо давлатлар вакиллари минтақада ортиб бораётган хавф-хатар ва ҳарбий кескинлик шароитида Эронга уюштирилган ҳужумни кескин қоралаб, собиқ Олий раҳбар Али Ҳумонаий вафоти муносабати билан Теҳрон томонига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, Кенгаш Ислом Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, кескинликни юмшатиш ҳамда минтақавий барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракат қўллаб-қувватланишини яна бир бор тасдиқлади.
Йиғилиш доирасида терроризм, сепаратизм, экстремизм ҳамда интернет маконидаги таҳдидга қарши кураш соҳасида илгари қабул қилинган қарорлар ижроси кўриб чиқилди. Покистоннинг раислик муддати тугатилиб, тегишли ваколат Россияга топширилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА