ШҲТ ахборот хавфсизлиги соҳасида етакчи
Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТнинг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми доирасида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Қайд этилишича, ШҲТ давлатларнинг ахборот маконида масъулиятли иш олиб бориши учун ҳуқуқий ва мажбурий меъёрларни ишлаб чиқиш, ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, илмий-эксперт форуми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 17 сентябрь куни бўлиб ўтган Душанбе саммитида илгари сурган ташаббусни амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.
Г.Абдуллаева, Б.Худойбердиев, Н. Хайдаров (сурат), ЎзА