Шахмат: Шамсиддин Воҳидов Қозоғистон турнирида совриндор бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “KazChess Masters Almaty 2026” халқаро турнирида ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов совриндорлар қаторидан жой олди.
10 нафар маҳоратли шахматчилар ўртасида кечган шиддатли баҳсларда Шамсиддин Воҳидов 9 та тур давомида 4 та ғалаба, 3 та дуранг, 2 та мағлубият ҳолатида 5,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Турнирда беларуслик Денис Лазавик 6,5 очко билан ғолибликка эришган бўлса, 2-ўриндан 6 очкога эгалик қилган россиялик Даниил Дубов жой олди. Ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига бронза медалини қўлга киритди.

Турнирда 1-ўринни эгаллаган шахматчи 7 миллион, 2-ўрин соҳиби 5 миллион ҳамда 3-ўринни банд этган Воҳидов 3,5 миллион Қозоғистон тенгеси миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА