Шахмат бўйича янги чемпионлар номи маълум бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида 11 кун давом этган мамлакат чемпионати баҳслари ниҳоясига етди.
236 нафар шахматчи иштирок этган турнирда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Мумтозбегим Собирова, Моҳинахон Каримова, Севинч Давлатова, Абдураҳмон Ражабов, Орият Обиджонов, Абдумажид Ботиралиев каби ёш шахматчилар ўз гуруҳларида ғолиб бўлди.
[gallery-10551]
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА