Шахмат бўйича мусобақа ташкил этилди
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олмалиқ шаҳар Солиқ инспекцияси ҳамкорлигида спортнинг шахмат тури бўйича “Олмалиқ шаҳар Солиқ инспекцияси раҳбар кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа аввалида филиал директори А.Самадов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.


Сўнг мусобақа меҳмони гроссмейстер, шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиби, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-шахмат олимпиадаси чемпиони, Ўзбекистон ифтихори медали соҳиби Нодирбек Якубов шахмат ихлосмандларига ўз муваффақиятлари ҳақида сўзлаб берди.
Мусобақада иштирок этган 200 га яқин 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шахмат ихлосмандлари ўртасида шахмат курашлари шиддатли тарзда бўлиб ўтди.


Шунга кўра, 1-ўрин ТДТУ Олмалиқ филиали талабаси Умиджон Орзиқуловга, 2-ўрин Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Ҳумоюн Рустамовга ва 3-ўрин ОКМК 3-мис бойитиш фабрикаси ишчиси Абдураҳмон Абдуназаровга насиб қилди.
Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Б.Жамиев,
ТДТУ Олмалиқ филиали директори ўринбосари