Бугун, 5 ноябрь куни Шанхай шаҳрида еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмасининг расмий очилиш маросими доирасида халқаро иқтисодий форум ўтказилди.

Тадбирда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдене, Сербия Бош вазири Милош Вучевич, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала (видеомурожаат орқали) ҳамда БМТ Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) бош котиби Ребека Гринспан (видеомурожаат орқали), Словакия, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Покистон, Индонезия, Никарагуа, Танзания каби 182 мамлакат, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги яқин, самимий ва дўстона муносабат муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкори ҳисобланади. Ўтган йил товар айирбошлаш 14 миллиард долларга етди, яқин истиқболда бу миқдорни 20 миллиард долларга етказиш учун барча имконият ва энг муҳими, биргаликда ривожланиш учун хоҳиш борлиги маъқулланди.

Охирги йилларда Хитойдан республикамизга жалб қилинаётган тўғридан-тўғри инвестиция беш карра, қўшма корхоналар сони уч баробар ошди. Қўшма лойиҳалар тўплами 53 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди.

Хитойлик ҳамкорлар билан бирга энергетика, кимё, машинасозлик, тўқимачилик, қурилиш материаллари, маиший техника, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Анжуманда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакат дунёга очилаётгани, инвестиция салоҳияти юксалаётгани, сармоядорларга яратилаётган қулайликлар изчил кенгайтирилаётгани ҳақида ҳам сўз юритилди.

Маълум қилинганидек, сўнгги бир неча йилда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардан ортиқ маблағи ижтимоий ва инфратузилма соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилди.

2030 йилгача “яшил” энергия манбаларини 40 фоизга етказиш борасида иш олиб борилмоқда.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон барча давлатлар билан турли соҳаларда алоқаларни кенгайтириш, жумладан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.

Форумдан сўнг делегациялар раҳбарлари 73 давлат қатнашаётган кўргазма фаолияти билан танишди.

Хусусан, “Made in Uzbekistan” номли павильонимизда саноат, геология, электротехника, қурилиш материаллари, кимё, фармацевтика, туризм, ахборот технологиялари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Кўргазма 10 ноябрга қадар давом этади. 

Мирҳабиб Сайфуллаев, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шанхайда еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмаси расман очилди