ШҲТ саммитида БМТ раҳбари, Афғонистон ва Эрон президентларининг иштироки режалаштирилмоқда
БРИКС ва ШҲТ саммитлари 21-23 июлга режалаштирилган эди, бироқ пандемия таҳдиди шароитида тадбирни кузга кўчиришга қарор қилинди.
Шу йил Санкт-Петербургда бўлиши кутилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида БМТ Бош котиби, МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳамда Эрон, Афғонистон, Мўғилистон ва бошқа қатор мамлакатлар лидерларининг иштироки режалаштирилмоқда, деб маълум қилди жума куни ШҲТ бош котиби Владимир Норов журналистлар билан учрашувда.
БРИКС ва ШҲТ саммитлари 21-23 июлга режалаштирилган эди, бироқ пандемия таҳдиди шароитида тадбирни кузга кўчиришга қарор қилинди.
«Санкт-Петербург саммитида ШҲТ мамлакатлари лидерларидан ташқари, Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғилистон президентлари ҳам кузатувчи давлатлар раҳбарлари мақомида тадбирда иштирок этиши мўлжалланмоқда. Веьтнам АСEАН раиси, Туркманистон қабул қилувчи томоннинг фахрий меҳмони сифатида иштирок этиши кўзда тутилмоқда», - деди Норов журналистлар билан учрашувда.
Владимир Норов шунингдек, эпидемиологик вазият яхшиланиши билан ташкилотнинг бошқа режаларини ҳам амалга ошириш имконияти пайдо бўлишига умид билдирди. Бундай режалар қаторига ташқи ишлар вазирларининг ҳамда миллий координаторларнинг юзма-юз учрашувини ўтказиш ва бошқа тадбирлар киради.
ШҲТ – халқаро ташкилот бўлиб, унга 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан асос солинган. 2017 йил 9 июнда Астана шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистонни ҳам ташкилотга қўшиш ҳақида қарор қабул қилишганди.