Сейшел делегацияси Самарқандда
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Сейшел Республикаси ташқи ишлари ва диаспора вазири Барри Фор Самарқандга ташриф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов кутиб олди.
Сейшеллик меҳмонлар Самарқанд билан танишувни Амир Темур мақбарасидан бошлади. Мақбара тарихи, темурийлар даври маданияти борасидаги маълумотлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Регистон майдони меҳмонларни ўзига мафтун этди. Маҳобатли тарихий обидалар, уларнинг яратилиш тарихи Сейшел вакилларини лол қолдирди.
[gallery-29166]
Ташриф давомида Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Афросиёб музейи, Шоҳи Зинда мажмуалари саёҳати ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА