«Севинч» тўрт карра Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби
«ОКМК» спорт мажмуасида аёллар футболи бўйича 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учун «Севинч» ҳамда «Сўғдиёна-W» клублари ўзаро рақобатлашди.
Ушбу ўйиннинг асосий дақиқалари 3:3 ҳисобида якунланди ва ғолиб жамоа номи пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Унда «Севинч» 5:4 ҳисобида рақибларини мағлубиятга учратди ва Х Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига айланди.

Маълумот учун, Қаршининг «Севинч» клуби ўз тарихида тўртинчи бор мазкур титул соҳиби бўлди ва бу борада «Бунёдкор-W» жамоасидан ўтиб кетди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, 2015 йилдан буён ўтказилаётган Ўзбекистон Суперкубогида «Бунёдкор-W» 3 маротаба, «Металлург-W» қизлари икки бор турнир ғолибига айланган бўлса, финалчи «Сўғдиёна-W» бир марта ушбу кубокни қўлга киритган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА