Севил Йўлдошева - ярим финалда
Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги «W15 Islamabad» халқаро турнирида Севил Йўлдошева ярим финал босқичига чиқди.
Халқаро теннис федерацияси (ITF) тақвимидан жой олган мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида Севил Йўлдошева чорак финалда германиялик Анастасия Купаревни ҳар иккала сетда бир хил - 6:4 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа, Севил финал остонасида франциялик Астрид Сиротт билан куч синашадиган бўлди.
Шунингдек, Севил Йўлдошева германиялик Анастасия Купарев билан тандем ҳосил қилиб, жуфтлик беллашувларида ярим финалга чиққан эди. Бироқ, улар ушбу босқичда Жонг Мун (Жанубий Корея) ва Камонван Йодпетч (Таиланд) жуфтлигига имкониятни бой бериб қўйди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА