Сергей Фомин ярим финалда ўйнайди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича “Challenger 50” тоифасига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Сергей Фомин ярим финалга чиқди.
Мукофот жамғармаси 63 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада Сергей Фомин ҳам 1/8 финал баҳсида австриялик Сандро Коппни 6:7, 7:6, 6:4,
1/4 финалда германиялик Макс Вискандтни 1:6, 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этиб, ярим финал иштирокчисига айланди.
Энди мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин сўнгги ҳал қилувчи финал йўлланмасини қўлга киритиш учун Босния ва Герцеговина вакили Андрей Недичга қарши кортга чиқади.
Учрашув эртага, 24 апрель куни бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА