Серҳосил нав яратиш самаралари
Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Сурхондарё тажриба станцияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги навларини яратиш ҳамда маҳаллий табиий-иқлим шароитига мослаштириш йўлида изланишлар олиб бормоқда.
Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Сурхондарё тажриба станцияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги навларини яратиш ҳамда маҳаллий табиий-иқлим шароитига мослаштириш йўлида изланишлар олиб бормоқда.Олимлар айни пайтда микроэлементларга бой сабзавотлар – помидор, бақлажон, саримсоқпиёзнинг ҳудуд иқлим шароитига мос, серҳосил ва эртапишар навларини яратиш устида тадқиқот ўтказмоқда.
–Олимларимиз томонидан бақлажоннинг 150 га яқин нав намуналари ўрганилди, – дейди тажриба станцияси раҳбари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Музаффар Оромов. – Эртапишар, касалликларга чидамли янги навни давлат нав синовидан ўтказиш лойиҳаси тайёрланмоқда.