Сенга жоним фидо – ҳур Ўзбекистон
Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш
Унда пойтахтдан ташриф буюрган таниқли олимлар, шоир-ёзувчилар, санъаткорлар, нуроний ва ёшлар, депутатлар ҳамда вилоят фаоллари иштирок этдилар.
Байрам тадбирида қатнашган Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов пандемия давридаги вазият, аҳоли саломатлиги, фаровон турмуши учун олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли уй-жойларнинг қурилиши ва диний, маънавий-маърифий соҳалардаги амалий ишлар хусусида сўз юритди.
Ўзбекистон халқ артистлари Мирза Азизов, Зулайхо Бойхонова, Абдуҳошим Исмоилов, шоира Сайёра Тўйчиевалар ўз чиқишларида янги Ўзбекистоннинг янги қиёфаси, янгича сиёсати, янгича ёндашуви ҳақида гапириб, 34 миллионлик халқимиз учун яратилган ва яратилаётган имкониятлар, айниқса, пандемия даврида Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларнинг амалий ва ижобий самараси ҳақида фикрларини билдирдилар.
Видеороликлар намойишида юртимизнинг кечаги ва бугуни тасвирланди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари янграмоқда.
"Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" шиори остида "маҳаллабай" тизимидаги маънавий-маърифий тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, олис ва чекка қишлоқларида давом эттирилмоқда.
Оқилхон ДАДАБОЕВ,
ЎзА мухбири