Сенат тарихига бир назар
Олий Мажлис Сенати парламентнинг юқори палатаси ҳисобланади.
Олий Мажлис Сенати парламентнинг юқори палатаси ҳисобланади.
Сенат қуйи палата – Қонунчилик палатаси каби мамлакатнинг асосий вакиллик органи бўлиб, ижтимоий-сиёсий ва давлат-минтақавий вакилликни ифода этади.
Сенат таркибини шакллантириш, биринчидан, минтақавий вакиллик органлари сенаторларни сайлаш воситасида (84 нафар аъзо сайланади), иккинчидан эса, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан 16 нафар сенаторни тайинлаши йўли билан амалга оширилади.
Мамлакатимизда икки палатали парламент 2002 йил 27 январда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми натижаларига кўра жорий этилган.