Сенат Раиси ўринбосари сайланди
Сенат ялпи мажлисида Сенат Раиси ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов сайланди.
Сенат ялпи мажлисида Сенат Раиси ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов сайланди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига Мурат Камалов сайланган эди.