Сенат Адолатли сенатор”, “Халқпарвар сенатор” ва “Меҳнаткаш сенатор” мақомларини бериш тўғрисида қарор қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоларига "Адолатли сенатор”, “Халқпарвар сенатор” ва “Меҳнаткаш сенатор” мақомларини бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 декабрдаги КҚ-278-Ш-сонли Қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг 2019 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг айрим аъзоларига “Адолатли сенатор”, “Халқпарвар сенатор” ва “Меҳнаткаш сенатор” мақомларини бериш тўғрисидаги тавсиясини кўриб чиқиб, қуйидагиларга:
Энахон Абдураҳимовна Сидиковага “Адолатли сенатор”;
Очилди Гулатович Хидировга “Халқпарвар сенатор”;
Мухаммаджон Максудовга “Меҳнаткаш сенатор” мақомлари берилсин.
2. “Адолатли сенатор”, “Халқпарвар сенатор” ва “Меҳнаткаш сенатор” мақомларини олган сенаторлар сертификат ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирлансин.
3. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев зиммасига юклансин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси