“Сайёҳларга осмонўпар бинолар қизиқ эмас”
Мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга берилаётган эътибор туфайли тeгишли мeъёрий-ҳуқуқий бaзa шaкллaнтирилиб, хaлқaрo туризм стaндaртлaри тaлaблaригa мос мeҳмoнxoнa, турoпeрaтoрлар вa сaйёҳлик aгeнтликлaрининг xизмaт кўрсатиш қoидaлaри ишлaб чиқилди. Хорижий сайёҳлар учун визa тaртиби сoддaлaштирилгани эса ўз самарасини бермоқда.
Соҳа ривожида Президентимизнинг 2019 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони дастуриламал бўлмоқда.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев Самарқанд вилояти Ургут туманидаги туризм маҳаллаларида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсадида, сўлим табиати билан саёҳатчиларни ром этиб келаётган Терсак маҳалласига борди.

Депутат маҳаллада сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифати билан яқиндан танишиб, шу маҳаллада меҳмон уйи ташкил этган Қ.Ҳасанов хонадонидаги 9 нафар франциялик туристлар билан суҳбатлашди. Меҳмонлар мулоқот чоғида яратилган шароитлар, имконият ва қулайликлардан мамнунлигини билдирди.

— Чет эллик сайёҳларга осмонўпар бинолар ёки энг сўнги технологиялар билан жиҳозланган дабдабали меҳмон уйлари қизиқ эмас, аксинча уларга ўзбек халқининг миллий урф-одатини ифодалаган меҳмон уйлари, оддий қишлоқ халқининг турмуш тарзи қизиқ, – дейди Наврўз Ризаев. – Сўнгги йиллардаги эътибор сабаб чекка-чекка ҳудудларда ана шундай меҳмон уйлари ташкил этилди. Бу жойлар сайёҳлар учун севимли масканга айланмоқда.

Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш учун ҳозирги кунда мавжуд имкониятларни сафарбар этиш ва жаҳон ҳамжамияти учун барча йўналишларда очиқ сиёсат йўлини танлади. Шу билан бирга туризм соҳаси ривожига берилаётган эътибор ва бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти мамлакатимизда иш ўринларини кўпайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, экспорт таркибини кенгайтириш ва инвестицион салоҳиятни оширишдир. Шу орқали аҳоли фаровонлигига эришилади.
ЎзА