Сайловлар юқори савияда ўтади
Айни дамда Фарғона вилоятига ташриф буюрган халқаро кузатувчилар сайлов округлари ва участкаларида бўлиб, тайёргарлик жараёни билан танишмоқда.
Айни дамда Фарғона вилоятига ташриф буюрган халқаро кузатувчилар сайлов округлари ва участкаларида бўлиб, тайёргарлик жараёни билан танишмоқда.
Қозоғистонлик меҳмонлар – Марал Джилкибаева, Гульжанат Калиева ҳамда Талгат Калишбеков бугун вилоят сайлов комиссиясида бўлди. Халқаро кузатувчилар вилоятнинг чекка ҳудудларидаги бу жараёнга қандай тайёргарлик кўрилганлиги, сайлов округлари ва сайлов участкаларининг фаолияти билан қизиқди.

Вилоят сайлов комиссиясининг раиси Э. Нуралиев уларга вилоятдаги сайловларга тайёргарлик ишлари, миллий сайлов қонунчиликдаги муҳим янгиликлар ҳақида маълумот берди.
- Қўшни ва қардош бўлган Ўзбекистондаги жараёнларни доимо кузатиб борамиз, - дейди Баянаул округ сайлов комиссияси раиси Талгат Калишбеков. - Жадал ривожланиш йўлидаги ислоҳотларни бугун жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда. Албатта эртага сайловлар ҳам демократик тамойиллар асосида ўтишига ишонамиз.

Ўзаро мулоқот чоғида хорижлик кузатувчилар вилоятда сайловларга тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.