Сайлов қонунчилиги бузиляптими?
Халқаро матбуот марказида сайловга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Халқаро матбуот марказида сайловга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов 10 минг 260 сайлов участкасида қизғин давом этмоқда.
МСК раиси М. Абдусаломов сайлов тарихида илк бор автоматлаштирилган тизимдан фойдаланилганини қайд этди. Натижада 20, 5 миллион нафарга яқин сайловчи рўйхатга олинди. Шундан 97, 7 фоиз сайловчи Ўзбекистонда, қолгани хорижий давлатларда.
Сайловда 5 та сиёсий партиядан номзодлар иштирок этмоқда.
757 номзод рўйхатга олинган бўлса, улардан 6 нафари сайловгача ўз номзодини қайтариб олди.
Сайлов жараёни бошланганига икки соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, бирор бир қонунбузарлик бўйича шикоят ёки мурожаатлар тушмаган.
Матбуот анжуманида иштирок этган хорижий кузатувчилардан айримлари сайлов участкаларида бўлгани, барчаси демократик талаблар асосида, юқори савияда ташкил этилганини эътироф этди.