Саволлар жавобсиз қолмайди
Бугун Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб келинмоқда. Янгиликлар тушунтирилаётир.
Мен “Қашқадарё йўлларидан мунтазам фойдаланиш“ давлат унитар корхонаси бош ҳисобчисиман. Фаолиятимиз давомида турли саволларга дуч келамиз. Авваллари уларга турли манбалардан жавоб излардик. Бугунги кунга келиб саволларимизга тўғридан-тўғри солиқ идоралари ходимларига мурожаат қилиб аниқлик киритиб олмоқдамиз, – дейди Фахриддин Раупов.
Бугун Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб келинмоқда. Янгиликлар тушунтирилаётир.
Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб, вазирликлар ва идоралар, ишончли бошқарувчилар, шунингдек, давлатнинг ишончли вакиллари устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланишини, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратилиши белгиланган.
– Биз солиқ тўловчиларга кўмак бериш мақсадида жойларда семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиб, тушунтиришлар олиб бормоқдамиз, – дейди Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Соҳиб Содиқов. – Бундан ташқари бевосита бошқармамизга келган хўжалик юритувчи субъекти вакилларини қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб бормоқдамиз.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунлари талабларига асосан, дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланиши, дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозимлиги қайд этилган.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасида ўтказилган амалий учрашувда соҳадаги янгиликлар ва ўзгаришлар тушунтириб ўтилди. Суҳбат жараёнида солиқ тўловчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди.