Сардорлар сайлови
Болаларда сардорлик, ташаббускорлик маҳорати ва кўникмасини ривожлантириш, тенгдошлари орасида ажралиб туриш, нотиқлик маҳоратини такомиллаштириш, ўз устида ишлаши, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиши, лойиҳа ташаббусларини кенг оммага, айниқса, болалар орасида тарғиб эта оладиган болаларни аниқлаш мақсадида Гулистон шаҳрида “Болалар ҳаракати” сардорлар сайлови бўлиб ўтди.
Номзодлар ўзларининг "Мен сардор бўлсам" мавзусидаги тақдимотлари билан иштирок этди. Тақдимотда номзод томонидан агарда сардор бўлса, қандай лойиҳаларни амалга ошириши, шу давргача қандай ютуқларга эришгани хусусида маълумот берилди.


Сайловда вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи А.Турдимуродов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси А.Раҳмонов ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Н.Холбоева иштирок этиб, болалар томонидан тайёрланган тақдимотлар билан танишди.
Муносиб номзодлар сардорлар этиб сайланди ва уларга Ўзбекистон болалар ташкилоти бошқарув кенгаши раисининг “Ишонч ёрлиқ“лари топширилди.


Ғ.Примов, ЎзА мухбири