Самира Исмоилова яна шоҳсупага кўтарилди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича «Astana Open Series» халқаро турнири давом этмоқда.
Мусобақанинг Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган “omnium” йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Самира Исмоилова муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди. Яна бир ҳамюртимиз Асал Ризаева эса тўртинчи натижани қайд этди.
Самира Исмоилова аввалроқ “skretch” дастурида ҳам кумуш медалга сазовор бўлган эди. Шунингдек, мусобақанинг “elimination” йўналишида ҳам вакилларимиз ҳисобида кумуш ва бронза медаллари мавжуд.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Остонадаги халқаро мусобақада муносиб натижаларни қайд этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА