СамДУ ўқитувчисининг монографияси Германияда нашр этилди
СамДУ филология факультети ўзбек тилшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Бахтиёр Холмуҳамедовнинг “Word-formation and lexicalization phenomenon in the uzbek language” (“Ўзбек тилида сўз ясалиши ва лексемалашув ҳодисаси”) номли монографияси Германиянинг “Lambert” нашриётида чоп этилди.
Монография ўзбек тилида лексемалашув ҳодисаси тадқиқига бағишланган. Жумладан, лексиканинг бойиши, сўз ясалишининг ўзига хосликлари ҳамда лексемалашувнинг турли сўз туркумларида намоён бўлиши ёритилган. Ҳар бир сўз туркумининг лексемалашув жараёни мисоллар асосида таҳлил қилинган.
Ушбу тадқиқотдан лингвистика соҳаси тадқиқотчилари, магистрантлар ва бакалавр талабалар фойдаланишлари мумкин.
Монография нашриёт томонидан яна 8 та тилга таржима қилиниши режалаштирилган.
Беҳруз Шамсиддинов,
СамДУ Ахборот хизмати ходими