Самбочиларимиз Жаҳон кубогида қатнашмоқда
Бугун, 11 апрель куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича навбатдаги жаҳон кубоги баҳслари бошланди.
21 та давлатнинг 290 нафар спортчилари самбонинг спорт, жанговар ва кўзи ожизлар (S-1 йўналиши) йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.
Бугун кун давомида ўтказиладиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар самбочиси ғолиблик учун кураш олиб боради.
Хусусан, -64 килограммда Чарос Ортиқова, -64 килограммда Исоқжон Абдураҳмонов, -79 килограммда Қосим Сафарқулов ва -98 килограммда Ўлмас Райимов ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Жаҳон кубоги мусобақалари 12 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА