Самарқандлик болажонларга “Президент совғалари” етиб келди
Янги йил байрами муносабати билан, анъанага кўра, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган чин етимлар, хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун Президент совғалари жўнатилди.
[gallery-5232]
Қорбобо ва Қорқиз олиб келган байрам совғалари Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Шодиева ва бир қатор масъуллар томонидан кутиб олинди.
Совғалар ўз эгалари Президент арчаси байрам тантаналарида топширилиши режалаштирилган.
Бу йилги байрамда вилоятда 795 нафар бола Президент совғасини олади.
Алишер Исроилов (сурат), ЎзА