Самарқандда “разборка”га йиғилганлар ушланди
Самарқанд вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳри ва Пастарғом туманларида орадаги келишмовчиликларни “разборка” орқали ҳал қилмоқчи бўлган гуруҳлар қўлга олинди.
Тезкор ходимлар томонидан 2022 йил 4 март куни соат тахминан 20:30 ларда Самарқанд шаҳар Огаҳий кўчасида, бир гуруҳ шахслар ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликни жанжал орқали ҳал қилмоқчилиги тўғрисида тезкор маълумот олинган ва ушбу гуруҳларнинг оммавий жанжал қилишининг олди олинган.
Шунингдек, Пастдарғом туманидаги Жума шаҳри ҳамда Арабхона маҳаллаларида яшовчи 15 нафар спортчилар томонидан “Самарқанд – Жума” йўналишдаги автошоҳбекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаш учун “разборка” га йиғилган вақтда қўлга олиниб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Ҳолат бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
ЎзА