Самарқандда III шахмат паралимпиадаси бошланди
Самарқанд халқаро туризм марказида ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида III шахмат паралимпиадасининг биринчи тур баҳслари бошланди.
Мусобақани Ўзбекистон шахмат федерацияси вице-президенти Комил Синдоров, FIDEнинг махсус топшириқлар бўйича директори ва ногиронлар олимпиадасининг техник делегати Акаки Лашвили бошлаб берди. Шахмат паралимпиадасида 31 мамлакатдан келган 41 та жамоа таркибида 205 нафар шахматчи беллашмоқда.
Мусобақада Ўзбекистондан мезбон давлат сифатида учта жамоа қатнашяпти.
Вакилларимиз биринчи турда Уганда, Ҳиндистон ва Венесуэла жамоаларига қарши баҳс олиб бормоқда.
Мусобақа 7 турдан иборат бўлиб,18 сентябргача давом этади.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари