Самарқандда ер сотаётган адвокат ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармалари ходимлари томонидан жорий йилнинг 20 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйилди.
Тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи, нуфузли адвокатлик бюроси адвокати А.Т. ўзига ижара ҳуқуқи асосида берилган, Жомбой давлат ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 4 гектар ер майдонини маҳаллий фуқаро У.М.га 30 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, кўрсатилган маблағнинг 15 минг долларини ўз хизмат хонасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда адвокат “А.Т.” га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА