Самарқандда “Афв” бадиий фильмининг премьераcи бўлиб ўтди
Шу кунларда барча ҳудудларда “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт!” шиори остида кенг қамровли маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар доирасида Самарқанд шаҳрига бир гуруҳ санъаткор ва ижодкорлар ташриф буюрди.
У ерда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Афв” бадиий фильмининг премьераcи бўлиб ўтди. Мазкур кинокартина реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда турли жиноятлар билан қамалган ҳамда юртбошимиз томонидан афв этилган шахсларнинг ҳаёти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмда ролларни Матёқуб Матчонов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Сейдулла Молдаханов ва Ҳамид Тошпўлатовлар ижро этган.

Фильм сценарий муаллифи Азамат Қоржовов, постановкачи режиссёр Зилола Жўраева, оператор Илҳом Ҳамидов, бадиий раҳбар Саид Мухторов, продюсерлар Муножот Ҳошимова ва Зилола Жўраева.

Гулноза Бобоева, ЎзА