Самарқанд вилоятида ҳам катта рейдлар давом этмоқда
Самарқанд вилоятида ҳам Республикамизнинг бошқа вилоятлари сингари “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гурухларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.
Хусусан, Махсус хизмат ва хуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гурух аъзоси қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.
Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди. Махсус рейд тадбирлари давом этмоқда.




Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири