Бу ҳақида Самарқанд вилоят судлари томонидан одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2022 йилда амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжуманида вилоят суди раисининг ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Зафар Аллабаев маълум қилди.

Ўтган йил фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят туманлараро, туман (шаҳар) судларида 49266 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Уларнинг 38223 тасида даъво қаноатлантирилган, 5308 таси рад қилинган, 4310 та ариза кўрмасдан қолдирилган, 1425 таси иш юритишдан тугатилган. Туманлараро, туман (шаҳар) судлари томонидан жами 25 мингта суд буйруғи чиқарилган.  

– Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги талаблар юзасидан 7884 та, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаблар юзасидан 2611 та, фуқаролардан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги талаблар юзасидан 8768 та, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаб юзасидан 3048 та, коммунал хизматлар тўлови бўйича қазрдорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб юзасидан 2617 та суд буйруқлари чиқарилди, – деди З.Аллабоев. – Йил давомида вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатида 1275 та иш кўрилди. Ҳал қилув қарорига нисбатан 1069 та иш тамомланган, 807 та ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, 172 та ҳал қилув қарори бекор қилинган, 90 та ҳал қилув қарорлари ўзгартирилган.  

Вилоят суди апелляция инстанцияси томонидан 19 та, жумладан, судьяларга нисбатан 8 хусусий ажрим чиқарилган. 2022 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 7827 та (2021 йилга қараганда 1057 тага кўп) даъво кўриб чиқилиб, 3971 таси қаноатлантирилган, 3019 таси рад қилинган. Ҳудудлар бўйича олганда, ушбу тоифадаги энг кўп иш Самарқанд шаҳрида (1749 та) кўрилган. Шунингдек, Ургут (686 та), Пастдарғом (683 та), Самарқанд (627 та) туманларида ҳам бундай ишлар кўп қайд этилган. Кўрилган ишларнинг 4706 таси эркакларнинг, 3121 таси хотин-қизларнинг даъволари асосида кўрилган. Судлар томонидан 345 та иш бўйича тарафлар яраштирилган.  

 Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳрида 2022 йил оилавий ажрим кўпайган