Самарқанд марафони ғолиблари аниқланди
“Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафони якунланди.
Иштирокчилар 2, 5, 10, 21 ва 42 километр масофада ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
Мусобақа натижасига кўра, икки километр масофада ўзбекистонлик иштирокчилар - эркаклар ўртасида Алишер Сафаров, аёллар баҳсида Фарангиз Абдужалилова финишга биринчи бўлиб етиб келди.
5 километр масофага ўтказилган баҳсда марра чизиғини андижонлик Дилмурод Хўжамов, аёллар ўртасида Анастасия Силченкова биринчи кесиб ўтиб, ғолибликни қўлга киритди.
Марафоннинг 10 километр баҳсларида ғолиблик фарғоналик Аҳрор Маҳмудалиев ва Камола Аблаевага насиб этди.
21 километр масофага ўтказилган эркаклар баҳсида россиялик Михаил Кульковга тенг келадигани топилмади. Аёллар ўртасида эса беларуслик Светлана Кудзелич ғолиб бўлди.
Марафоннинг 42 километрга югуриш беллашувларида эркаклар ўртасида ўзбекистонлик Бекзод Бойматов, аёллар баҳсида украиналик Екатерина Васильченко марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.
[gallery-14397]
Мусобақада турли ёш тоифаси бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва фахрли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари