Самарали фаолият ва ижтимоий масъулият (видео)
Қарши шаҳридаги “Asian Golden Oil” масъулияти чекланган жамияти кўп тармоқли бўлиб, буғдойни қайта ишлаш, ун маҳсулотлари, шунингдек, кунгабоқар ва чигитдан ўсимлик ёғлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Корхона бир кунда 250 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга ва нафақат республикамиз, балки минтақа бозорида юқори сифатли маҳсулотлари билан танилган. Бу ердаги замонавий лабораториялар маҳсулотларнинг сифатини доимий назорат қилиб, уларнинг халқаро стандартларга мослигини таъминлаётир. Ишлаб чиқарилган ун маҳсулотлари новвойхоналар, макарон заводлари ва бошқа озиқ-овқат саноати корхоналари учун асосий хомашё сифатида ишлатилмоқда.
[gallery-21805]
Бундан ташқари корхонада замонавий технологиялар ёрдамида қайта ишланаётган кунгабоқар ва пахта ёғлари фойдали хусусиятларини сақлаб қолгани билан харидоргир.
Корхона ижтимоий дастурларни фаол қўллаб-қувватлайди. Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, экологик лойиҳалар ва хайрия тадбирларида иштирок этиш МЧЖ фаолиятининг муҳим қисмидир.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/q8gRE4gBfoA?si=1yoJHHGtdKn-WtiM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жамшид НОРҚБИЛОВ(сурат,видео),ЎзА