Самарқандлик ёшлар ҳам сайловда фаол
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилаётган сайловларда 200 минг нафар самарқандлик ёшлар илк бор иштирок этмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилаётган сайловларда 200 минг нафар самарқандлик ёшлар илк бор иштирок этмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 63-сайлов участкасида “Мустақиллик” ва “Кўксарой” маҳаллаларида яшовчи 114 нафар ёшлар сайловда биринчи марта овоз берди.

– Сайловда овоз бериш масъулиятли иш экан, – дейди “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Малоҳат Собирова. – Менинг овозим юртимиз келажагини белгилашда муҳим аҳамият касб этишини ўйлаб, номзод танладим. Сиёсий жараёндаги менинг илк танловим она-Ватанимизнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшади.

Самарқанд вилояти сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, соат 17.00 гача биринчи марта сайловда қатнашаётган ёшларнинг 178 минг нафардан ортиғи овоз берди.
