Самарқандда саноатчилар жам бўлди
Жойбойдаги “Uz Auto Trailer” масъулияти чекланган жамияти кўргазма залида ҳудудлар ва тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантиришга бағишлнаган кўргазма бўлиб ўтмоқда.
22-23 сенябрь кунлари ўтказиладиган мазкур кўргазмада Вазирлар Маҳкамаси, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ва Савдо-саноат палатаси масъуллари, вилоятлар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича маслаҳатчилари, Самарқанддаги автомобиль корхоналари раҳбарлари, бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Кўргазма юртимиздаги кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда автомобилсозлик корхоналари ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш мақсадида ташкил этилгани билан аҳамиятлидир.
- Президентимиз шу йил 21 август куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бўлиб, юртимизга импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ва тадбиркорлар билан коооперация алоқаларини ривожлантириш борасида топшириқлар берганди, - дейди Самарқанд вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Нозир Ибрагимов.
– Ушбу топшириқ асосида жорий йилнинг 28 август куни вилоятимизда ҳам шундай кўргазма ташкил этилди. Ўтган вақтда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан 300 дан ортиқ тадбиркор келиб 37 йўналишда меморандум имзолашди. Бу галги кўргазманинг биринчи кунида республикамизнинг ўндан ортиқ вилоятларидан 150 дан кўпроқ ишлаб чиқарувчилар келиб, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотлар билан танишмоқда.
- Биз енгил ва юк автомобиллари учун 100 турдан ортиқ ёритиш чироқлари, ён кўзгулар ишлаб чиқарамиз, - дейди Наманган вилоятидаги “КАDEER PARTS INDUSTRY” хорижий корхонаси директори Меҳрузбек Жўраев.
- Биз енгил ва юк автомобиллари учун 100 турдан ортиқ ёритиш чироқлари, ён кўзгулар ишлаб чиқарамиз, - дейди Наманган вилоятидаги “КАDEER PARTS INDUSTRY” хорижий корхонаси директори Меҳрузбек Жўраев.
– Маҳсулотимизнинг бир қисмини ички бозорга ҳамда МДҲ давлатларидан ташқари, Корея, Хитой ва Европа давлатларига экспорт қиламиз. 28 августда ташкил этилган кўргазмада Самарқанд вилоятидаги 3 та корхонага 3 минг жуфт ёритиш чироқлари етказиб бериш борасида меморандум имзолагандик. Бугунги кўргазмада маҳаллийлаштириш муракаб бўлмаган маҳсулотларни аниқлаб, корхонамизда ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганяпмиз.
Мазкур кўргазмада ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва В2В форматида учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Мазкур кўргазмада ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва В2В форматида учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.



